0.8 мм
5.00 кг
Буюртма бўйича. Нархни телефон орқали аниқлаштиринг +998 99 808 64 48
Доставка:

Етказиб бериш: Махсулотни узингиз олиб кктишингиз: иш кунларида соат 9:00 дан 18:00 гача. Пул утқазиш йули билан сотиб олинган махсулотларга, ишончнома шарт. Келишингиздан 30 дақиқа аввал бизни огохлантиринг.

 

 

 
Оплата:


Тўлов: Пул утқазиш тўлов тури.

 

 

 

ҚОПЛАМА ТУРИ -     мис қопланган

 
ГОСТ-2246-70 Св-08Г2С-0 ТУ У 25.9-34142621-015:2017

 

АЛОҲИДА ХОССАЛАРИ

Ишлаб чиқариш жараёнида симга плазмали вакуум-ёйли ишлов берилгани сабабли сатҳнинг самарали тозаланишини таъминлайди. Бунинг натижасида ишлов берилган симнинг сатҳи ўзига хос кумушсимон рангга ҳамда юқори даражада адгезион хоссага эга бўлади, бу эса кейинги мис қоплаш чоғида тўлиқ ва мустаҳкам қопламани ҳосил қилади. Симнинг сифатли қопламага эга эканлиги ва барқарор диаметри туфайли мисдан ясалган ток ўтказувчи учликларнинг бир маромда берилиши ва тежаб сарфланишига эришилади. Қаторма-қатор ўралганлиги қиммат пайванд ярим автоматларидан фойдаланиш муддатини узайтиради. Турли кўринишдаги пайвандлаш ускуналари билан ишлаш имконияти таъминланади. 

Пайвандлашнинг хилма-хил диапазонларида кузатиладиган ёйнинг барқарор ёниши,  минимал сачратилиши, пайванд чокларида оқмалар ва ғоваклар мавжуд эмаслиги эътироф этилган. 

 

  ИШ ВАЗИФАСИ ВА ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ

G3Si1 русумли мис қопланган пайвандлаш сими 10ХСНД, 15ХСНД, 14ХГС, 09Г2 ва б. русумли углеродли ва паст даражада легирланган пўлат конструкцияларни ҳимоя газлари муҳитида автоматик ва ярим механизациялашган усулда пайвандлаш учун қўлланади. Қозонсозликда, монтаж ишларида, сиғимларни тайёрлашда, металл конструкциялари қурилишида, автомобиль соҳасида, қишлоқ хўжалиги машинасозлигида универсал қўлланади. 

ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ

Мис қопланган пайвандлаш симларидан углеродли ва паст легирланган пўлатдан ясалган маҳсулотлар, деталлар ва конструкцияларни қуйи, вертикал ва шифт ҳолатида пайвандлаш (қиздириб эритиш) учун фойдаланилади. Пайванд ишини газли аралашма (микслар) ёрдамида ҳам, соф СО2 ёрдамида ҳам ўтказиш мумкин. Чокнинг сифатли бўлиши учун тўпонларни, зангни ва турли оксидланиш қопламаларини тозалаш зарур. Кўп юришли пайвандлашда аввалги валикнинг сатҳини шлакдан тозалаш даркор. 

 

СИМНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ,%

С Si Mn Cr Ni S P Cu
0.05-0.11 0.7-0.95 1.8-2.1 ≤0,20 ≤0,25 ≤0.025 ≤0.030 ≤0.2

Миснинг жами таркиби 0,35% дан кўп эмас.

ПАЙВАНДЛАШ СИМИНИНГ УЗИЛИШИГА ВАҚТИНЧАЛИК ҚАРШИЛИК

Симнинг диаметри,мм Вақтинча қаршилик, МПа
0.8; 1; 1.2 882-1323
1.6 882-1274

ПАЙВАНДЛАШ РЕЖИМЛАРИ

Симнинг номинал диаметри, мм Ток кучи, А Кучланиш, В Узатиш тезлиги, м/соат Ҳимоя газининг сарфи, л/дақ
0.8 50-150 13-21 260-400 6-8
1 70-200 16-24 160-400 8-10
1.2 90-350 19-34 150-400 8-12
1.6 140-370 17-32 100-350 12-16

Пайвандлашни тескари қутбли  ўзгармас токда токда бажарилади

ЎРОВГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

BS 300 металл ғалтак D 200  металл ғалтак D 270 пластик ғалтак D 170 пластик ғалтак
Ø 0.8 мм;  Ø 1.0 мм; Ø 1,2 мм; Ø 1,6 мм
Ø 0.8 мм;  Ø 1.0 мм; Ø 1,2 мм

Ø 0.8 мм;  Ø 1.0 мм; Ø 1,2 мм

Ø 0.8 мм;  Ø 1.0 мм
Вазни-15 кг/18 кг Вазни-5 кг Вазни-15 кг Вазни-1 кг/2,5 кг


 ПАЙВАНДЛАШДА ЧОКЛАР ҲОЛАТИ

    РА      РВ      РС      PF    PG     PE      PD                

ISO 6947

 

 
Янгиликлар
Қўнгироқга буюртма бериш

Document