2.5 мм
1.00 кг
Буюртма бўйича. Нархни телефон орқали аниқлаштиринг +998 99 808 28 71
Доставка:

Етказиб бериш: Махсулотни узингиз олиб кктишингиз: иш кунларида соат 9:00 дан 18:00 гача. Пул утқазиш йули билан сотиб олинган махсулотларга, ишончнома шарт. Келишингиздан 30 дақиқа аввал бизни огохлантиринг.

 

 

 
Оплата:


Тўлов: Пул утқазиш тўлов тури.

 

 

 

ҚОПЛАМА ТУРИ - рутилли

 
AWS A 5.4:Е318L-16  ISO 3581-A-E 19 12 3 Nb R 12

 

АЛОҲИДА ХОССАЛАРИ

Monolith M-318 русумли электродлар кристаллитлараро коррозияга нисбатан бардошли металл чокини ҳосил қилади. Аъло даражадаги пайвандлаш-технологик хоссаларига эга: ёйнинг барқарор ёниши, тошқол пўстлоқнинг енгил кўчиб чиқиши, шунингдек чокнинг аъло сифатли чиқиши билан ажралиб туради.

  ИШ ВАЗИФАСИ ВА ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ

Рутил қопламали Monolith M-318 электродлари 08Х16Н13М2Б, 03Х17Н14М2, 03Х17Н14М3, AISI 316Nb, AISI 316, AISI 318 турларга мансуб коррозияга бардошли аустенит Cr-Ni-Mo пўлатлардан ясалган 400°С даражагача ҳароратда ишлайдиган деталларни пайвандлаш учун мўлжалланган. Электродлар сиғимлар, қувурлар ва ускунларни кислоталар, ишқорлар ва тузли эритмалар таъсири остида ишлатиладиган ускуналар, кимё, тўқимачилик ва целлюлоза-қоғоз саноати ускунларининг деталларини, шцнингдек жун ва сунъий шойи ишлаб чиқарилдиган ускуналарни пайвандлаш учун қўлланади. 

ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ

Электродлар юқоридан-пастга пайвандлашдан ташқари барча фазовий ҳолатларда пайвандлаш учун қўлланади. Пайвандлаш ишларини имкон қадар тез суръатларда, кўндаланг тебранишларсиз бажариш зарур.

 

ПАЙВАНДДАН ОЛДИН ҚИЗДИРИШ

Мўътадил шароитда сақланганда пайвандлашдан олдин қиздириш талаб этлмайди. Нам тортиб қолган бўлса: 350-370 °С ҳароратда 60 дақиқа қиздирилади, кўпи билан 3 марта.

ЭРИГАН МЕТАЛЛНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ,%

Mn Si C P S Mo Cr Cu Ni Nb+Ta
≤ 2.0 ≤ 1.0 ≤ 0.08 ≤ 0.030 ≤ 0.025 2.5-3.0 17-20 ≤0.75 11-13 8*C 1.1

ЙЎНАЛТИРИЛГАН МЕТАЛЛДА   САҚЛАНГАН ФЕРИТ МИҚДОРИ

 

   5-15 FN

 

МЕТАЛЛ ЧОКИНИНГ МЕХАНИК ХОССАЛАРИ

Вақтинча қаршилик, МПа Оқувчанлик чегараси, МПа Нисбий узайиши, %

Зарбга қайиш-қоқлиги Дж/см2

KCV,+20 ºС

≥550 ≥350 ≥25 ≥60

Пайвандлашни “+” электродда ўзгармас токда тескари қутблилик ҳолатида ўтказиш керак, ёки салт юриш ҳолатида 50 В дан кам бўлмаган ўзгарувчан ток трансформатори билан бажарилади.

ЎРОВГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

Диаметри, мм Узунлиги,мм Кўра пайвандлаш токининг кучи, А Бир қутидаги электродлар сони, дона Вазни, кг
2.5 350 65-75 44-46 1
3 350 85-95 32-34 1
3.2 350 95-105 28-29 1
4 350 105-115 18-20 1


 ПАЙВАНДЛАШДА ЧОКЛАР ҲОЛАТИ

    РА       РВ       РС       PF         PE       

ISO 6947

 

 
Янгиликлар
Қўнгироқга буюртма бериш

Document