4 мм
1.00 кг
Буюртма бўйича. Нархни телефон орқали аниқлаштиринг +998 99 808 28 71
Доставка:

Етказиб бериш: Махсулотни узингиз олиб кктишингиз: иш кунларида соат 9:00 дан 18:00 гача. Пул утқазиш йули билан сотиб олинган махсулотларга, ишончнома шарт. Келишингиздан 30 дақиқа аввал бизни огохлантиринг.

 

 

 
Оплата:


Тўлов: Пул утқазиш тўлов тури.

 

 

 

ҚОПЛАМА ТУРИ - рутилли

 
AWS A 5.4:Е316L-16  ISO 3581-A-E 23 12 LR 12

 

АЛОҲИДА ХОССАЛАРИ

Кислоталарга нисабатан, шунингдек умумий ва кристаллитлараро корозияга нисбатан 400°С ҳароратда ўта бардошлилиги эътироф этилган. Monolith M-316L русумли электродлар аъло даражадаги пайвандлаш-технологик хоссалари: кам сачратиши,  сачратиб юборишнинг камлиги, тошқол пўстлоқнинг енгил кўчиб чиқиши, ёйнинг барқарор ёниши, чокнинг аъло сифатли чиқиши билан ажралиб туради.

  ИШ ВАЗИФАСИ ВА ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ

Monolith M-316L электродлари 03Х17Н14М3, 08Х18Н14М2Б, 08Х17Н15М3Т, AISI 316, AISI 318, AISI 316L турларга мансуб коррозияга бардошли аустенит Cr-Ni-Mo пўлатлардан ясалган 400°С даражагача ҳароратда ишлайдиган деталларни пайвандлаш учун мўлжалланган. Электродлар ишлатиб бўлинган мойлар учун ишлатиладиган қозонлар, сиғимлар ва ускунлар ва коксокимёвий мосламалар, денгиз суви таъсири остида ишлатиладиган ускуналар, кимё, тўқимачилик ва целлюлоза-қоғоз саноати ускунларининг деталларини, шцнингдек жун ва сунъий шойи ишлаб чиқарилдиган ускуналарни пайвандлаш учун мос келади.

ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ

Электродлар юқоридан-пастга пайвандлашдан ташқари барча фазовий ҳолатларда пайвандлаш учун қўлланади. Пайвандлаш ишларини имкон қадар тез суръатларда, кўндаланг тебранишларсиз бажариш зарур.

 

ПАЙВАНДДАН ОЛДИН ҚИЗДИРИШ

Мўътадил шароитда сақланганда пайвандлашдан олдин қиздириш талаб этлмайди. Нам тортиб қолган бўлса: 350-370 °С ҳароратда 60 дақиқа қиздирилади, кўпи билан 3 марта.

ЭРИГАН МЕТАЛЛНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ,%

Mn Si C P S Mo Cr Cu Ni
≤ 2.0 ≤ 1.0 ≤ 0.04 ≤ 0.030 ≤ 0.025 2,5-3,0 17-20 ≤0.75 11-13

ЙЎНАЛТИРИЛГАН МЕТАЛЛДА   САҚЛАНГАН ФЕРИТ МИҚДОРИ

 

   5-15 FN

 

МЕТАЛЛ ЧОКИНИНГ МЕХАНИК ХОССАЛАРИ

Вақтинча қаршилик, МПа Оқувчанлик чегараси, МПа Нисбий узайиши, %

Зарбга қайиш-қоқлиги Дж/см2

KCV,+20 ºС

≥510 ≥320 ≥25 ≥70

Пайвандлашни “+” электродда ўзгармас токда тескари қутблилик ҳолатида ўтказиш керак, ёки салт юриш ҳолатида 50 В дан кам бўлмаган ўзгарувчан ток трансформатори билан бажарилади.

ЎРОВГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

Диаметри, мм Узунлиги,мм Кўра пайвандлаш токининг кучи, А Бир қутидаги электродлар сони, дона Вазни, кг
2.5 350 65-75 44-46 1
3 350 85-95 32-34 1
3.2 350 95-105 28-29 1
4 350 105-115 18-20 1


 ПАЙВАНДЛАШДА ЧОКЛАР ҲОЛАТИ

    РА       РВ       РС       PF         PE       

ISO 6947

 

 
Янгиликлар
Қўнгироқга буюртма бериш

Document