ҚОПЛАМА ТУРИ - бошқа
ГОСТ 9466-75 10051-75 |
ТУ У 25.9-34142621-013:2016 |
Э-320Х23С2ГТР-Т-620-Ø-НГ Е 700/59-1-П42 |
АЛОҲИДА ХОССАЛАРИ
Т-620 абразив муҳитда ишлайдиган тез эскирадиган сатҳларни, шунингдек юқори даражадаги қаттиқлик талаб этиладиган жойларда қиздириб эритиш учун қўлланилиши мақсадга мувофиқ Улар термик ишлов бермасдан туриб пластиклиги кам аммо қаттиқлиги HRS 56-63 бўлган металл чокини ҳосил қилиш имконини беради. Ушбу электродлар билан қиздириб эритилган металлнинг юқори даражада қаттиқлигига қоплама таркиибига алоҳида легирловчи элементлар қўшилиши орқли эришилади.
ИШ ВАЗИФАСИ ВА ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ
Т-620 электродлари устувор равишда абразив жиҳатдан эскирадиган шароитларда ишлайдиган деталларни минимал зарб юкланиши ҳолатида қиздириб эритиш учун мўлжалланган. Тош майдалагичларнинг милкларини, валков тош майдалагичларнинг тўғинини, болғасимон тош майдалагичларнинг ҳамда кўмир майдаловчи тегирмон тўқмоқларини, ротор эксковаторлари ковш тишларини, аррасимон тишларни, брикет прессларининг ишчи деталларини, зарба берувчи листларни, дуд ютгич куракчаларини қиздириб эритиш учун қўлланади. Т-620 электродлари билан қиздириб эритилган юқорида санаб ўтилган деталлар эскиришга нисбатан аъло даражада бардошлилик ва ишлатилишида мустаҳкамлиги билан ажралиб туради.
ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ
Қиздириб эртиши коэффициенти 9,0г/А.ч. 1 кг қиздирилган металлга электродлар сарфи 1,4 кг. Қиздириб эритишдан олдин детални ифлосликлардан, зангдан ва мойдан тозалаш зарур. Пўлатдан ясалган деталларни икки қатламдан, чўяндан ясалган деталларни бир қатламдан ортиқ қиздириб эритиш тавсия этлмайди (уваланиб кетмаслиги учун). Деталь ниҳоятда эскириб кетган бўлса, қуйи қатламларни бошқа электродлар билан қиздириб эритилади, уларни асосий металлнинг таркибига мослаб танлаб олинади. Углеродли, паст легирланган пўлатлар учун дастлабки қатламни Монолит РЦ, Стандарт РЦ электродлари билан, марганец билан леирланган пўлатларни УОНИ-13/55 Плазма электродлари билан қиздириб эритиш мумкин. Кўндаланг микродарзлар ҳосил бўлиши нуқсон эмас, аксинча қиздириб эритишнинг юқори сифатини кўрсатади.
ПАЙВАНДДАН ОЛДИН ҚИЗДИРИШ
Мўътадил шароитда сақланганда пайвандлашдан олдин қиздириш талаб этлмайди. Нам тортиб қолган бўлса: 250 ±10°С ҳароратда 60 дақиқа қиздирилади. Электрод таркиибида намлик сақланиши 0,5% ортиқ бўлмаслиги шарт.
ЭРИГАН МЕТАЛЛНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ,%
Mn |
Si |
C |
P |
S |
Cr |
Ti |
B |
1.0-1.5 |
2.0-2.5 |
2.9-3.5 |
≤0.040 |
≤0.035 |
22-24 |
0.5-1.5 |
0.5-1.5 |
ҚИЗДИРИЛГАН МЕТАЛЛ ЧОКИНИНГ ҚАТТИҚЛИГИ
Қиздирилгандан кейин термик ишлов берилмаган қаттиқлиги HRS |
56-63 |
Қиздиришни қуйи ва нишаб ҳолатларда тескари қутбли ўзгармас токда электродни тор доирада айлантириш ёки бироз тебратиш орқали бажарилади. Шунингдек қиздиришни салт юришдаги ўзгарувчан токда (50 В) бажариш ҳам мумкин.
ЎРОВГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР
Диаметри, мм |
Узунлиги,мм |
Кўра пайвандлаш токининг кучи, А |
Бир қутидаги электродлар сони, дона |
Вазни, кг |
4 |
450 |
140-160 |
10 |
1 |
5 |
450 |
180-200 |
6 |
0.9 |
ПАЙВАНДЛАШДА ЧОКЛАР ҲОЛАТИ
РА
ISO 6947