4 мм
1.00 кг
Буюртма бўйича. Нархни телефон орқали аниқлаштиринг +998 99 808 28 71
Доставка:

Етказиб бериш: Махсулотни узингиз олиб кктишингиз: иш кунларида соат 9:00 дан 18:00 гача. Пул утқазиш йули билан сотиб олинган махсулотларга, ишончнома шарт. Келишингиздан 30 дақиқа аввал бизни огохлантиринг.

 

 

 
Оплата:


Тўлов: Пул утқазиш тўлов тури.

 

 

 

ҚОПЛАМА ТУРИ - бошқа

 
ГОСТ 9466
10051-75
ТУ У 25.9-34142621-013:2016 Э-320Х25С2ГР-Т-590-Ø-НГ
Е 750/61-1-П42

 

АЛОҲИДА ХОССАЛАРИ

Т-590 абразив муҳитда ишлайдиган тез эскирадиган сатҳларни, шунингдек юқори даражадаги қаттиқлик талаб этиладиган жойларда қиздириб эритиш учун қўлланилиши мақсадга мувофиқ Улар термик ишлов бермасдан туриб пластиклиги кам аммо қаттиқлиги HRS 58-64 бўлган металл чокини ҳосил қилиш имконини беради. Ушбу электродлар билан қиздириб эритилган металлнинг юқори даражада қаттиқлигига қоплама таркиибига алоҳида легирловчи элементлар қўшилиши орқли эришилади. 

  ИШ ВАЗИФАСИ ВА ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ

Т-590 электродлари устувор равишда абразив жиҳатдан эскирадиган шароитларда ишлайдиган деталларни минимал зарб юкланиши ҳолатида қиздириб эритиш учун мўлжалланган. Қумли тупроқларда абразив жиҳатдан эскирадиган ҳолатда ишлайдиган экскаватор ковшларининг тишларини, йўл машиналарининг пичоқларини, плугларнинг тишларини, қишлоқ хўжалик машиналари культиваторларининг дискларини ва тирноқларини, аралаштирувчи машиналарнинг шнек тиғларини, дуд ютгичларнинг куракларини, тош майдалагичларнинг милкларини ва б. ларни қиздириб эритиш учун қўлланади. Т-590 электродлари билан қиздириб эритилган юқорида санаб ўтилган деталлар эскиришга нисбатан аъло даражада бардошлилик ва ишлатилишида мустаҳкамлиги билан ажралиб туради.

ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ

Қиздириб эртиши коэффициенти 9,0г/А.ч. 1 кг қиздирилган металлга электродлар сарфи 1,4 кг. Қиздириб эритишдан олдин детални ифлосликлардан, зангдан ва мойдан тозалаш зарур. Пўлатдан ясалган деталларни икки қатламдан, чўяндан ясалган деталларни бир қатламдан ортиқ қиздириб эритиш тавсия этлмайди (уваланиб кетмаслиги учун). Детал ниҳоятда эскириб кетган бўлса, қуйи қатламларни бошқа электродлар билан қиздириб эритилади, уларни асосий металлнинг таркибига мослаб танлаб олинади. Углеродли, паст легирланган пўлатлар учун дастлабки қатламни Монолит РЦ, Стандарт РЦ электродлари билан, марганец билан леирланган пўлатларни УОНИ-13/55 Плазма электродлари билан қиздириб эритиш мумкин.  Кўндаланг микродарзлар ҳосил бўлиши нуқсон эмас, аксинча қиздириб эритишнинг юқори сифатини кўрсатади.

ПАЙВАНДДАН ОЛДИН ҚИЗДИРИШ

Мўътадил шароитда сақланганда пайвандлашдан олдин қиздириш талаб этлмайди. Нам тортиб қолган бўлса: 250 ±10°С ҳароратда 60 дақиқа қиздирилади. Электрод таркиибида намлик сақланиши 0,5% ортиқ бўлмаслиги шарт.

ЭРИГАН МЕТАЛЛНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ,%

Mn Si C P S Cr B
1.0-1.5 2.0-2.5 2.9-3.5 ≤0.040 ≤0.035 22-27 0.5-1.5

ҚИЗДИРИЛГАН   МЕТАЛЛ ЧОКИНИНГ ҚАТТИҚЛИГИ

Қиздирилгандан кейин термик ишлов берилмаган қаттиқлиги HRS
58-64

Қиздиришни қуйи ва нишаб ҳолатларда тескари қутбли ўзгармас токда электродни тор доирада айлантириш ёки бироз тебратиш орқали бажарилади. Шунингдек қиздиришни салт юришдаги ўзгарувчан токда (50±5 В) бажариш ҳам мумкин.

 

ЎРОВГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

Диаметри, мм Узунлиги,мм Кўра пайвандлаш токининг кучи, А Бир қутидаги электродлар сони, дона Вазни, кг
4 450 140-160 10 1
5 450 180-200 6 0.9


 ПАЙВАНДЛАШДА ЧОКЛАР ҲОЛАТИ

      РА          

ISO 6947

 

 
Янгиликлар
Қўнгироқга буюртма бериш

Document