ҚОПЛАМА ТУРИ - асосий
AWS A 5.1:E 7015 |
ISO 2560-A-E 42 4 В 22 Н10
|
ГОСТ 9466-75 ТУ У 05416923.015-96 |
Э 50А–УОНИ-13/55-Ø-УД Е 514 - Б 20 |
АЛОҲИДА ХОССАЛАРИ
УОНИ-13/55 электродлари ёйнинг барқарор ёнишини таъминлайди, металл чокининг кристаллашган дарзлар ҳосил бўлишига нисбатан юқори даражада мустаҳкамлиги ва водородни 10 см3/100 г. дан кўп сақламаслиги билан ажралиб туради. Ўта масъул металл конструкцияларини, босим остида ишлайдиган сиғимларни паст ҳарорат (+40 ºС гача) шароитида динамик юкланиш остида пайванд қилишга йўл қўйилади. Қурилишда, кемасозликда, сиғимлар қурилишида кенг қўлланилади. Катта қалинликдаги металларни пайвандлаш, қишлоқ хўжалиги техникасини қиздириб эртишда, қуймаларнинг нуқсонлари орасига эритиб қуйишда ишлатиш мумкин.
ИШ ВАЗИФАСИ ВА ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ
УОНИ-13/55 электродлари углерод сақловчи (08, 20, 20Л, Ст3 турига мансуб) ва паст легирланган (16Гс, 09Г2С турига мансуб) пўлатдан ясалган ўта масъул конструкцияларни пайвандлаш учун мўлжалланган. Металл чокига нисабатан пластиклиги ва зарбга қайишқоқлиги бўйича юқори даражада талаб қўйиладиган ҳолатларда қўлланади.
ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ
УОНИ-13/55 электродлари билан пайвандлаш тескари қутбли ўзгармас токда “тепадан-пастга” вертикал ҳолатдан ташқари, барча фазовий ҳолатларда пайвандлаш учун ишлатилади. Пайвандлашни қисқа ёйда ёки тозаланган чок қирралари бўйлаб таянч усулида тескари қутбли токда бажарилади. Ёйдаги кучланиш 23-27 В. УОНИ-13/55 электродлари пайвандланаётган деталларнинг қирраларида занг ёки мойлар мавжуд бўлган ҳолда, шунингдек ёйнинг узунлиги узайтирилганда ғоваклар ҳосил бўлишига мойил.
ПАЙВАНДДАН ОЛДИН ҚИЗДИРИШ
Мўътадил шароитда сақланганда пайвандлашдан олдин қиздириш талаб этлмайди. Нам тортиб қолган бўлса: 300-350 °С да 60 дақиқа қиздирилади.
ЭРИГАН МЕТАЛЛНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ,%
Mn |
Si |
C |
P |
S |
0.60-1.20 |
0.20-0.50 |
≤ 0.11 |
≤ 0.030 |
≤ 0.030 |
МЕТАЛЛ ЧОКИНИНГ МЕХАНИК ХОССАЛАРИ
Вақтинча қаршилик, МПа |
Оқувчанлик чегараси, МПа |
Нисбий узайиши, % |
Зарбга қайиш-қоқлиги Дж/см2 +20 ºС |
Ютилган зарб қуввати, Дж 0ºС |
500-640 |
≥420 |
≥20 |
≥127.4 |
≥47 |
Пайвандлашни “+” қутбланишли электродда ўзгармас токда бажарилади.
ЎРОВГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР
Диаметри, мм |
Узунлиги,мм |
Кўра пайвандлаш токининг кучи, А |
Бир қутидаги электродлар сони, дона |
Вазни, кг |
3 |
350 |
70-90 |
93-97 |
2.5 |
3.2 |
350 |
80-100 |
85-86 |
2.5 |
4 |
450 |
120-140 |
85-87 |
5 |
5 |
450 |
150-170 |
55-56 |
5 |
ПАЙВАНДЛАШДА ЧОКЛАР ҲОЛАТИ
РА РВ РС PF PD PE
ISO 6947