4 мм
1.00 кг
Буюртма бўйича. Нархни телефон орқали аниқлаштиринг +998 99 808 28 71
Доставка:

Етказиб бериш: Махсулотни узингиз олиб кктишингиз: иш кунларида соат 9:00 дан 18:00 гача. Пул утқазиш йули билан сотиб олинган махсулотларга, ишончнома шарт. Келишингиздан 30 дақиқа аввал бизни огохлантиринг.

 

 

 
Оплата:


Тўлов: Пул утқазиш тўлов тури.

 

 

 

ҚОПЛАМА ТУРИ - махсус

    НМЖМц 28-2,5-1,5 сими

    (МОНЕЛЬ)

 

 
ГОСТ 9466-75 МНЧ-2 ТУ У 25.9-34142621-012:2015 EN ISO 1071: E C NiCu 1

 

АЛОҲИДА ХОССАЛАРИ

МНЧ-2 электродлари билан пайвандлашишлов жараёнида юқори технологикқиздириб эритилган, шунингдек суюқ агрессив муҳитларда ва иссиқ газларда коррозияга бардошли металл олинишини таъминлайди. МНЧ-2 электродлари билан пайвандланган металл охирги қатламларнинг қаттиқлиги (120 – 160 НВ) юқори бўлмаганлиги боисидан кесиб ёки абразив билан қайта ишлов беришга мойил. МНЧ-2 электродлари билан пайвандлаганда мис-никелли қотишма – монель-металл (Cu~30%; Ni 63% гача; бошқа компонентлар Mn, Si, Fe) ҳосил бўлади. УШбу қотишманинг эриш ҳарорати чўяннинг эриш ҳароратига яқин, шу сабабли пайвандлаш жараёнида қотишма чўян билан яхши аралашиб кетади. Қотишмада мавжуд бўлган никель ва мис чўяннинг  эриш зонасида графитлашувига ёрдам беради, бошқача айтганда, оқарган зонанинг катталашиб кетиш хавфини камайтиради. Қотишма яхши платик хоссаларга эга бўлгани сабабли, металл чоки дарзлар ҳосил бўлишига бардошли. 

  ИШ ВАЗИФАСИ ВА ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ

МНЧ-2 қопламали металл электродлари қиздирмасдан пайвандлаш учун, брак қуйманинг ёриқларини ямаш ва қўнғир, юқори даражада мустаҳкам ва болғаланган чўяндан ясалган деталларни қиздириб эритиш учун қўлланади. МНЧ-2 электродлари бирикмаларда биринчи қатламни ямаш, шунингдек механик ишловдан сўнг тозалик бўйича юксак даражада талаб қўйиладиган бирикмаларни пайвандлаш учун муносиб ҳисобланади.

ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ

Қиздириб эритиш коэффициенти 11,5 г/А·ч. Қиздириб эритиш  унумдорлиги соатига 1,5 кг. 1 кг қиздириб эритилган металл ҳисобига электродлар сарфи 1,5 кг. Ушбу электродлар билан пайвандлаш қиздирмасдан ёки узунлиги 20-30 см қисқа чокларда озгина қиздириб бажарилади. Ҳар бир чок ётқизилганидан кейин қизиб эритилган жойни болға зарби билан чўкичланади. Пайвандлашни пайвандлаш жойи ҳавода 60°С ортиқ бўлмаган ҳароратгача совутилгандан кейин давом эттирилади.

ПАЙВАНДДАН ОЛДИН ҚИЗДИРИШ

Мўътадил шароитда сақланганда пайвандлашдан олдин қиздириш талаб этлмайди. Нам тортиб қолган бўлса: 180-210°С ҳароратда 60 дақиқа қиздирилади. Электрод қопламасидаги намлик 0,4% дан кўп эмас.

ЭРИГАН МЕТАЛЛНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ,%

Mn Si C P S Cu Fe
1.2-1.8 ≤0.05 ≤0.2 ≤0.01 ≤0.01 27-29 2.0-3.0
Mg Pb Ni+Co As Sb Bi Аралашмалар суммаси
≤0.1 ≤0.003 бошқалари ≤0.01 ≤0.002 ≤0.002 ≤0.6

ЭРИГАН МЕТАЛЛНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ,%

Mn Ni Fe Cu
2,0-3,0 63,0-67,0 4,0-7,0 24,0-28,0

Пайвандлашни тескари қутбли ўзгармас токда “+” электродда бажарилади.

 

ЎРОВГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

Диаметри, мм Узунлиги,мм Кўра пайвандлаш токининг кучи, А Бир қутидаги электродлар сони, дона Вазни, кг
3 350 70-110 38-39

 

1
4 350 100-140 19 1


 ПАЙВАНДЛАШДА ЧОКЛАР ҲОЛАТИ

    РА          PF

ISO 6947

 

 
Янгиликлар
Қўнгироқга буюртма бериш

Document