3 мм
1.00 кг
Буюртма бўйича. Нархни телефон орқали аниқлаштиринг +998 99 808 28 71
Доставка:

Етказиб бериш: Махсулотни узингиз олиб кктишингиз: иш кунларида соат 9:00 дан 18:00 гача. Пул утқазиш йули билан сотиб олинган махсулотларга, ишончнома шарт. Келишингиздан 30 дақиқа аввал бизни огохлантиринг.

 

 

 
Оплата:


Тўлов: Пул утқазиш тўлов тури.

 

 

 

ҚОПЛАМА ТУРИ - асосий

 
ГОСТ 9466 ЦЧ-4 ТУ У 28.7-34142621-006:2012

 

АЛОҲИДА ХОССАЛАРИ

ЦЧ-4 электродлари яхши пайвандлаш-технологик хоссаларига эга: ёй тез қўзғолади ва бир маромда ёнади, сачратишдан металл йўқотилиши кам миқдорда, қуйи ҳолатда пайвандлашда ҳам металл чоки яхши шаклланади.  ЦЧ-4 электродлари билан пайвандланган металл чокига кучли карбид ҳосил қилувчи – ванадий киритилади. Ушбу элементдаҳосил бўлган карбидлар темирда эримайди ва қаттиқ бўлмаган майда дисперс шаклига эга. Бу ҳолда металл асос углеродсизлантирилган ва етарли даражада пластик бўлади. пайвандлашдан кейин кесувчи асбоб билан ишлов бериш мумкин. 

  ИШ ВАЗИФАСИ ВА ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ

Қўлда ёйли пайвандлаш ва асосий қоплама чўянини эритиб қоплаш учун ишлатиладиган металл билан қопланган ЦЧ-4 электродлари юқори даражада шарсимон графитли мустаҳкам чўянни ҳамда пластик графитли қўнғир чўянни совуқ пайвандлашга, шунингдек уларни пўлат билан бириктиришга мўлжалланган. ЦЧ-4 электродларидан шикастланган деталларни пайвандлаш учун ва юқори даражада мустаҳкам ва қўнғир чўян қуймаларидаги носозликларни пайвандлашга, шунингдек эскирган чўян деталларда махсус электродлар ёрдамида охирги қиздириб қоплаш олдидан биринчи ва иккинчи қиздириб эритиш қопламаларини бажариш учун фойдланиш мумкин.

ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ

Қиздириб эритиш коэффициенти 10,0 г/А·ч. 1 кг қиздириб эритилган металл ҳисобига электродлар сарфи 1,8 кг. Пайвандлаш жараёни фақат тоза, мой юқмаган ва зангламаган сатҳларда (пайвандлашдан олдин уланиш жойини сайқаллаш зарур) бажарилади. Пайвандлашни 25-35 мм узунликдаги қисқа валиклар ёрдамида, ҳар бир валикни ҳавода 60°С гача совутиш ва чокнинг ҳар бир участкасини болға билан енгил зарб бериб чўкичланади.   Болғаланган ва юксак даражада мустаҳкам чўянни пайвандлашда валикнинг узунлигини 80-100 мм. га ча узайтириш мумкин.

Трансформатор салт юришдаги юқори кучланиш (50 В да юқори) ҳамда кабелларнинг узунлги қисқа бўлган ҳолатларда ўзгарувчан токда пайвандлашга йўл қўйилади.

ПАЙВАНДДАН ОЛДИН ҚИЗДИРИШ

Мўътадил шароитда сақланганда пайвандлашдан олдин қиздириш талаб этлмайди. Нам тортиб қолган бўлса: 160-200°С ҳароратда 60 дақиқа қиздирилади.

ЭРИГАН МЕТАЛЛНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ,%

Mn Si C P S V
0,5-2,5 0,1-0,8 ≤0,25 ≤0,07 ≤0,04 8,5-10,5

Пайвандлашни тескари қутбли ўзгармас токда “+” электродда бажарилади.

 

ЎРОВГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

Диаметри, мм Узунлиги,мм Кўра пайвандлаш токининг кучи, А Бир қутидаги электродлар сони, дона Вазни, кг
3 350 60-110 30-31; 60-62

 

1; 2
4 450 90-140 14-15 1


 ПАЙВАНДЛАШДА ЧОКЛАР ҲОЛАТИ

    РА          

ISO 6947

 

 
Янгиликлар
Қўнгироқга буюртма бериш

Document