2.5 мм
2.50 кг
Буюртма бўйича. Нархни телефон орқали аниқлаштиринг +998 99 808 28 71
Доставка:

Етказиб бериш: Махсулотни узингиз олиб кктишингиз: иш кунларида соат 9:00 дан 18:00 гача. Пул утқазиш йули билан сотиб олинган махсулотларга, ишончнома шарт. Келишингиздан 30 дақиқа аввал бизни огохлантиринг.

 

 

 
Оплата:


Тўлов: Пул утқазиш тўлов тури.

 

 

 

ҚОПЛАМА ТУРИ - рутилли

 
AWS A 5.1:E 6013 ISO 2560-A-E 38 0 R 12 ГОСТ 9466-75  Э 46 –МР-3  АРС-Ø-УД
Е 43 2(3) Р 21

 

АЛОҲИДА ХОССАЛАРИ

  • МР-3 АРС электродлари тирқишларни осонгина ёпиш имконини беради;
  • Юқори даражадаги пайвандлаш-технологик хоссалари, пайвандлаш жараёнининг енгил кечиши, тутқичларни ўрнатишда такрор енгил ёниши;
  • Тошқол пўстлоқнинг осон кўчиб чиқиши кафолатланади;
  • Оксидланган сатҳ юзасида узун ёйли пайвандлашни бажаришга йўл қўйилади. Кучайтирилган режимда пайвандлаш ишларида ғоваклар ҳосил бўлиши мумкин;
  • Ёйнинг дастлабки ёниши осонлигини ва барқарор ёниб туришини таъминлайди.

  ИШ ВАЗИФАСИ ВА ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ

МР-3 АРС электродлари ДСТУ 2651/ГОСТ 380 (Ст 0, Ст 1, Ст 2, Ст 3) барча кўпчиш даражалари - “КП”, “ПС”, “СП” бўлган ва ГОСТ 1050 (05кп, 08кп, 08пс, 08,10кп, 10пс, 10, 15 кп, 15 пс, 15, 20 кп, 20 пс, 20) бўйича пўлатнинг барча углеродли русумларидан ясалган конструкцияларни қўлда ёйли пайвандлаш учун мўлжалланган.

ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ

Эриб қопланиш коэффициенти 8,0 – 9,0 г/А·ч. 1 кг эриган металлга электродлар сарфи 1,7 кг. 

3 дан 20 мм. гача қалинликдаги металларнинг бурчак, улама, тиркама пайвандлаш учун мўлжалланган. 2,5 дан 4 мм. гача диаметрли электродлар барча фазовий ҳолатларда, юқоридан пастга вертикал пайвандлашдан ташқари, пайвандлаш учун мўлжалланган; диаметри 5 мм электродлар қуйи, горизонтал сатҳда ва “пастдан-юқорига” вертикал ҳолатда пайвандалш учун мўлжалланган.

ПАЙВАНДДАН ОЛДИН ҚИЗДИРИШ

Мўътадил шароитда сақланганда пайвандлашдан олдин қиздириш талаб этлмайди. Нам тортиб қолган бўлса: 120 ±10°С 40 - 60 дақиқа қиздирилади.

ЭРИГАН МЕТАЛЛНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ,%

 
Mn Si C P S
0.40-0.75 0.15-0.40 ≤ 0.10 ≤ 0.030 ≤ 0.030

МЕТАЛЛ ЧОКИНИНГ МЕХАНИК ХОССАЛАРИ

Вақтинча қаршилик, МПа Оқувчанлик чегараси, МПа Нисбий узайиши, % Зарбга қайиш-қоқлиги Дж/см2 +20 ºС Ютилган зарб қуввати, Дж 0ºС
470-600 ≥380 ≥20 ≥78 ≥47

 Пайвандлашни ўзгармас токда ҳар қандай қутблилик ҳолатида ўтказиш мумкин (“+” электродда тескари қутб тавсия этилади) ёки трансформаторнинг салт юриш ҳолатида 50 В дан кам бўлмаган ўзгарувчан трансформатори токи билан бажарилади.

ЎРОВГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

Диаметри, мм Узунлиги,мм Кўра пайвандлаш токининг кучи, А Бир қутидаги электродлар сони, дона Вазни, кг
2,50 350 60-80 140-145 2,5
3,00 350 80-100  95-97 2,5
4,00 450 110-130 84-87 5
5,00 450 150-170 55-56 5


 ПАЙВАНДЛАШДА ЧОКЛАР ҲОЛАТИ

    РА       РВ       РС       PF       PD      PE       

ISO 6947

 

 
Янгиликлар
Қўнгироқга буюртма бериш

Document