2.5 мм
2.50 кг
Буюртма бўйича. Нархни телефон орқали аниқлаштиринг +998 99 808 28 71
Доставка:

Етказиб бериш: Махсулотни узингиз олиб кктишингиз: иш кунларида соат 9:00 дан 18:00 гача. Пул утқазиш йули билан сотиб олинган махсулотларга, ишончнома шарт. Келишингиздан 30 дақиқа аввал бизни огохлантиринг.

 

 

 
Оплата:


Тўлов: Пул утқазиш тўлов тури.

 

 

 

ҚОПЛАМА ТУРИ - рутил-целлюлозали

 
AWS A 5.1:E 6013 ISO 2560-A-E 42 0 RC 11

ГОСТ 9466 — 75

ТУ У 28.7-34142621-004:2010

Э 46 –Монолит РЦ-Ø-УД

Е 43 2(3) РЦ 11

 

АЛОҲИДА ХОССАЛАРИ

Монолит РЦ электродлари шу турдаги бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг товарларидан ажратмалар  ҳажмининг камлиги ва пайвандловчи аэрозольнинг ҳамда марганецнинг интенсив ҳосил бўлиши  билан ажралиб туради. Бунга юқори сифатли хомашёни танлаб олиш ва электродларни ишлаб чиқариш технологик   жараёнларини назорат қилишнинг юксак даражада эканлиги орқали эришилган. Украина Е.О.Патон номидаги Электр  пайвандлаш институти ҳамда Украина ТФА меҳнат тиббиёти институти томонидан марганец ажратиб чиқарилиши 30% дан ортиқ,  ва пайвандаэрозолидаги зарарли моддаларнинг ажралиб чиқиши 28% дан ортиқ пайсайганлиги тасдиқланган.

Моноит РЦ электродлари дастлабки ва қайта ёндириш осон эканлиги, ёйнинг юмшоқ ва барқарор ёниши билан ажралиб туради, металлнинг сачраб сарф бўлишини камайтиради, қопламанинг бир маромда эришини, металл чокининг  аъло сифатини, тошқол қатламининг осонгина ажрашини таъминлайди.

Электродлар билан муомала қилиш осонлиги сабабли ундан бошловчи пайвандчилар ҳам фойдаланиши мумкин.

  ИШ ВАЗИФАСИ ВА ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ

Паст даражада углерод сақловчи пўлатдан ясалган, ДСТУ 2651/ГОСТ 380 (А, б, В гуруҳига мансуб Ст0, Ст1, Ст2 барча гуруҳлари, ва “КП”, “ПС”, “СП” – барча кўпчиш даражажалри) ва ГОСТ 1050 бўйича (05кп, 08кп, 10кп, 10пс, 10, 25 кп, 15 пс, 15, 20 кп, 20 пс, 20) бўйича етказиб бериладиган оддий ва масъулиятли конструкцияларни ҳар қандай фазовий ҳолатда (диаметри 5,0 мм бўлган электродлар учун юқоридан пастга вертикал пайванддан ташқари) ўзгармас ёки ўзгарувчан токда қўлда ёйли пайвандлаш учун мўлжалланган.

 

ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ

Эриб қопланиш коэффициенти 8,5 – 9,5 г/А·ч. 1 кг эриган металлга электродлар сарфи 1,75 кг.

Монолит РЦ русумли электродлар қалинлиги 3 мм дан 20 мм гача бўлган металларда бурчак, улама, тиркама пайвандлаш учун мўлжалланган.

Электродлар қирраларнинг таёрланиши сифатига, занг босганига ва бошқа устки ифлосланишлар нисабатан талабчан эмас.

Монтажли пайвандлашда пайвандлаш токини ўзгартирмай барча фазовий ҳолатларда ишлаш имконияти мавжуд. “Юқоридан-пастга” усулида вертикал пайвандлаш ишлари қисқа ёйли ёки таянч усулида бажарилади. Тошқол ёйнинг олдига оқиб тушишига йўл қўйиш мумкин эмас.

 

ПАЙВАНДДАН ОЛДИН ҚИЗДИРИШ

Мўътадил шароитда сақланганда пайвандлашдан олдин қиздириш талаб этлмайди.

Нам тортиб қолган бўлса: 110 ±10°С 25-30 дақиқа қиздирилади.

ЭРИГАН МЕТАЛЛНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ,%

 
Mn Si C P S
0.40-0.65 0.15-0.40 ≤ 0.11 ≤ 0.035 ≤ 0.030

МЕТАЛЛ ЧОКИНИНГ МЕХАНИК ХОССАЛАРИ

Вақтинча қаршилик, МПа Оқувчанлик чегараси, МПа Нисбий узайиши, % Зарбга қайиш-қоқлиги Дж/см2 +20 ºС Ютилган зарб қуввати, Дж 0ºС
500-640 ≥420 ≥22 ≥78 ≥47

Пайвандлашни ўзгармас токда ҳар қандай қутблилик ҳолатида ўтказиш мумкин (“+” электродда тескари қутб тавсия этилади) ёки трансформаторнинг салт юриш ҳолатида 50±5 В ўзгарувчан ток билан бажарилади.

ЎРОВГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

Диаметри, мм Узунлиги,мм Кўра пайвандлаш токининг кучи, А Бир қутидаги электродлар сони, дона Вазни, кг
2 300 55-65 50-54; 125-133 1; 2.5
2.5 350 60-80 50-54; 125-133 1; 2.5
3 350 80-100 33-35; 83-88 1;2.5
3.2 350 90-110 50-54; 125-133 1; 2.5
4 450 110-130 77-79 5
5 450 150-170 56 5


 ПАЙВАНДЛАШДА ЧОКЛАР ҲОЛАТИ

    РА       РВ       РС       PF       PG       PE       PD

ISO 6947

 

 
Янгиликлар
Қўнгироқга буюртма бериш

Document