ҚОПЛАМА ТУРИ - мис қопланган
ГОСТ-2246-70 Св-08Г2С-0 | ТУ У 25.9-34142621-015:2017 |
АЛОҲИДА ХОССАЛАРИ
Ишлаб чиқариш жараёнида симга плазмали вакуум-ёйли ишлов берилгани сабабли сатҳнинг самарали тозаланишини таъминлайди. Бунинг натижасида ишлов берилган симнинг сатҳи ўзига хос кумушсимон рангга ҳамда юқори даражада адгезион хоссага эга бўлади, бу эса кейинги мис қоплаш чоғида тўлиқ ва мустаҳкам қопламани ҳосил қилади. Симнинг сифатли қопламага эга эканлиги ва барқарор диаметри туфайли мисдан ясалган ток ўтказувчи учликларнинг бир маромда берилиши ва тежаб сарфланишига эришилади. Қаторма-қатор ўралганлиги қиммат пайванд ярим автоматларидан фойдаланиш муддатини узайтиради. Турли кўринишдаги пайвандлаш ускуналари билан ишлаш имконияти таъминланади.
Пайвандлашнинг хилма-хил диапазонларида кузатиладиган ёйнинг барқарор ёниши, минимал сачратилиши, пайванд чокларида оқмалар ва ғоваклар мавжуд эмаслиги эътироф этилган.